“Барби” қўғирчоғи, “Боинг” самолёти, “Сваровски” тошлари…

Шу ва бошқа кўплаб номларни тилга олганда биз бу брендлар ёки уларнинг умумий аталишини биламиз. Лекин уларнинг нега бундай ном олганлиги ва барчасининг ортида бундай исм ёки фамилияга эга бўлган машҳур яратувчилари турганидан бехабармиз. Бугун тарихга кирган ушбу брендларнинг яратувчилари ва уларнинг шахсий ҳаёт йўли билан танишамиз.

Barbie

Машҳур қўғирчоқнинг тўлиқ исми Барбара Миллисент Робертс. У ўзининг яратувчиси Рут Ҳендлернинг қизи шарафига номланган. “Mattel” ўйинчоқлар компанияси асосчисининг рафиқаси қизи ва унинг дўстлари ўйинларини томоша қилиб, “Барби”ни ихтиро қилди.

Boeing

Компания 1916 йилда ўзининг биринчи гидросамолётини учиришга муваффақ бўлган дизайнер Уильям Боинг шарафига номланган. Уильям бирмунча вақт аэроплан ишлаб чиқаришда ёрдам берган ёғоч саноатида ҳам ишлаган.

Swarovski

Компания ўз номини чех биллур қирраловчилари оиласида туғилган асосчиси Даниель Сваровски номидан олди. 1892 йилда у кичик тошлар ва сунъий қимматбаҳо тошларни яратишга имкон берган биринчи қирралаш машинасини ихтиро қилди ва 1895 йилда “Swarovski” бренди остида заводда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Laсoste

1933 йилда француз теннисчиси Рене Лакост бошқа теннисчиларнинг ўша пайтдаги формасидан фарқ қиладиган, ўз қўли билан тиккан поло-кўйлагини кийди. Тимсоҳ нишони эса Лакостнинг “аллигатор” лақабидан келиб чиққан. Терма жамоаси сардори унга ғалаба учун тимсоҳ терисидан тикилган чамадон ваъда қилган эди. Айтганча, у кортда ҳам йиртқич каби курашарди.

Mercedes-Benz

Бренднинг “Бенц” қисми биринчи бензинли вагон ихтиро қилган немис муҳандиси Карл Бенцга тегишли. Шунга ўхшаш лойиҳа Даймлер ва Майбах муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган. Айнан улар пойгачи тадбиркор Эмиль Эллинекил илтимосига биноан ўз давридаги инқилобий спорт автомобилини яратишди ва унинг қизи шарафига Мерседес номини берди. Компания Бенц компанияси билан бирлашганда машина заводи “Mercedes-Benz” номи билан иш бошлади.

Tiffany

Бугунги кунда машҳур компания 1837 йилда Америка заргарлик буюмлари савдоси етакчилари Чарльз Льюис Тиффани ва Жон Янг томонидан асос солинган. Дастлаб белгида уларнинг ҳар иккаласининг фамилияси бўлган, кейинчалик Чарльз Тиффани асосий раҳбар бўлганида, фақат “Tiffany & Co” белгиси қолди. Энди фақат фирманинг мовий ранги Жон Янг фамилияси билан номланади.

Gillette

Бренд ўз номини қолипланган пўлатдан ясалган юпқа писка (лезвие)ли устара ихтиро қилган америкалик ихтирочи Кинг Кэмп Жиллетт асосчисидан олди.

McDonald’s

Компания 1940 йилда ака-ука Дик ва Морис Макдональдлар томонидан ташкил этилган. Бироқ тез овқатланиш ресторани “McDonald’s” тармоғини очишга киришган тадбиркор-ресторатор Рей Крок уни бутун дунёга машҳур қилишга муваффақ бўлди. Дик ва Морис бахтига улар фамилияси сақлаб қолинди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.