Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беньков кўчасида қурилаётган бино Павел Беньков яшаган уйдан 22 метр узоқликда жойлашган

Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд шаҳар Беньков кўчасида жойлашган Павел Беньков яшаган ва ишлаган уйни сақлаб қоламизми?” деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси шуни маълум қиладики, Самарқанд шаҳар Беньков кўчаси 13-уй маданий мерос объекти сифатида миллий рўйхатда қайд этилган, ЮНЕСКОнинг умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий қўриқхона ҳудудида жойлашган.

Маданий мерос объекти билан тарихий боғланган ҳудудда, яъни маданий мерос объектидан 22 метр узоқликда жанубий томондан фуқаро Е.Салаҳиддинова чуқурлиги 3 метр бўлган 216 квадрат метр ер майдонида ер қазиш ишлари олиб борган. Кадастр ҳужжатларига кўра, 216 квадрат метрли мазкур ер Е.Салаҳиддиновага тегишли.

Қазиш ишлари олиб борилганда маданий мерос объектига зиён етказилганлиги аниқланмаган.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ҳамда Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармаси 2020 йил 18 декабрдаги 1236-сонли хат асосида фуқаро Е.Салаҳиддиновага Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудуди ҳамда давлат муҳофазасига олинган Беньков кўчаси 13-манзилда жойлашган фуқаролик иншооти маданий мерос объектини жорий таъмирлаш ҳамда ҳовли ичидан икки қаватли турар жой биносининг баландлигини 8 метрдан оширмаслик ҳамда Маданий мерос департаменти илмий-эксперт кенгашининг хулосасини олиш шарти билан эътироз йўқлигини билдирган.

Фуқаро Е.Салаҳиддинова мазкур объект қурилиши давомида Павел Беньков яшаган уйни таъмирлашни ҳам ўз зиммасига олган.

Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати.