Бўлажак тадбиркорлар учун бепул курслар бор

Вилоятда 2021 йил 15 февралдан буён 1216 нафар аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорликка бепул ўқитилди. Ўқув курсларида қатнашганлардан 359 нафари тадбиркорлигини бошлаб, 158 нафари фаолиятини кенгайтирди.

Бу қандай ва қаерда амалга оширилди?

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Самарқанд филиалида “Аҳоли (ёшлар ва хотин-қизлар) тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш”, “Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун” ва “Тадбиркорларни бизнесни бошқариш ва ривожлантириш кўникмаларига ўқитиш” мавзуларида бепул ўқув курслари ташкил этмоқда.    

Бу ерда бизнес-режа ишлаб чиқиш, давлат реестридан ўтказиш, банкда ҳисобварақ очиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича маълумот берилади.

Ҳозиргача қатнашчилар 5 йўналишда ўқитилган бўлса, келгусида 28 йўналишдаги ўқув дастурлари бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ўтказиш режалаштирилган.

Қобил Маърупов,

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Самарқанд филиали раҳбари.