Болани парваришлаш даври меҳнат стажига қўшилади(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг муҳокама қилинди.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасида ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланишини муҳокама марказида бўлди.

Республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш таклиф этилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий ҳимояни кучайтириш, етим болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши айтилиб, ушбу ҳужжат иккинчи ўқишда қабул қилинди.