Бошқа сайёраларда ҳам ёғингарчиликлар бўлади

Лекин улар Ердаги бўронлардан минг чандон хавфлироқ

Тасаввур қилинг-а, сиз матнни ўқиётган худди шу дақиқада қаердадир шиша бўрони яқинлашяпти ёки олмос ёғяпти. Илмий-фантастик фильмларга ўхшайди, шундай эмасми? Аслида эса бу бошқа сайёраларда содир бўлиб турадиган табиат ҳодисаларидир. ADME сайти бошқа сайёралардаги иқлим қандайлигини билишга қарор қилди.

Шиша бўронлари

На других планетах тоже бывают осадки, и они гораздо неприятнее земной метели

Қуёшдан атиги 63 ёруғлик йил узоқликда жойлашган чиройли мовийранг HD 189733b экзосайёрасининг ёруғлик томонидаги ҳарорати Цельсий бўйича 930, қоронғу томонида эса 425 даража иссиқ бўлиб, сониясига 2 километр тезликдаги шамоллар эсади. Бу экзосайёрадаги энг ноодатий табиат ҳодисаси эса шиша бўлакларидан иборат ёмғирлардир.

Тош ёмғирлари

На других планетах тоже бывают осадки, и они гораздо неприятнее земной метели

Кўплаб фантаст ёзувчи ва рассомларни илҳомлантирадиган COROT-7b экзосайёраси 2009 йилда кашф этилган. У Ерга қараганда икки баравар катта. Унинг ёруғ томонида улкан лава океани бор, қоронғу томони эса улкан муз қатлами билан қопланган. Қуёшли томонидаги ҳарорат тахминан +2 500°С ни ташкил қилади. Ўзгарувчан иқлимда эриган жинслардан иборат ёғингарчиликлар содир бўлиб туради.

Яшил кристалли ёмғир

Энг чиройли ёмғир Ердан 1350 ёруғлик йили узоқликда жойлашган HOPS-68 прото юлдузида ёғади. Юлдузга Ерда заргарлик буюмларини ясаш учун ишлатиладиган “Оливин” шиддатли оқим билан ёғилади.

Қуруқ қор бўронлари

На других планетах тоже бывают осадки, и они гораздо неприятнее земной метели

Ярим тунда Марс сайёраси қор билан қопланади. Ушбу тунги бўронлар “музли микроўпиришлар” деб номланади ва уларни кўпинча Ердаги кичик бўронларга қиёслашади. Марсдаги қор бўронлари қуруқ муздан, булутлар эса музлатилган карбонат ангидрид газидан ҳосил бўлади.

Сайёранинг қиш мавсумидаги ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 63 даража совуқ, ёзи 20 даражагача иссиқ бўлади.

Плазмали ёмғир

На других планетах тоже бывают осадки, и они гораздо неприятнее земной метели

Ҳатто Қуёшда ҳам ёмғир ёғади. Бу ҳодиса кўпроқ қуёш чақнаши сифатида танилган радиациянинг кучли портлаши натижасида ҳосил бўладиган плазма ёмғирларидир. Ўзига хос жиҳати шундаки, юлдузнинг ташқи атмосфераси унинг юзасидан анча иссиқроқ бўлишига қарамай, плазмали ёмғир Қуёш юзасига яқинлашган сари тезда совийди. Олимлар ҳалигача бу ҳодисанинг сабабини аниқлай олишмаяпти.

Сульфат кислотали ёмғир

На других планетах тоже бывают осадки, и они гораздо неприятнее земной метели

Қуёш тизимидаги энг иссиқ (+462 °С) сайёра Венера (Зуҳра)га 20 километр қалинликдаги булутлар сульфат кислотали ёмғирларни олиб келади. Бироқ бу ягона муаммо эмас: сайёра юзасида ҳар куни қуёш шамоли туфайли юзага келадиган Венера ҳажмидан ошиб кетадиган портлашлар содир бўлади. Агар сайёрамизда қуёш шамоли ва радиациянинг зарарли таъсиридан ҳимоя қиладиган магнит майдонлари бўлмаганида, бизни худди шундай тақдир кутган бўларди.

Олмосли ёмғир

На других планетах тоже бывают осадки, и они гораздо неприятнее земной метели

Энг “бой” ёмғирлар Нептун ва Уранда ёғади. Айнан шу ерда олмос ёмғирлари ва олмосли айсберглар бор. Олимлар лабораторияда ушбу сайёралар атмосфераси муҳитини юзага келтириб, тажриба ўтказдилар. Улар Нептун ва Уран ядролари яқинида ҳосил бўлиб, тўпланадиган олмослар оғирлиги миллионлаб каратга етади, деган хулосага келишди.

Нептун ва Уранга бу гўзалликда фақат булутларида корунд (Ерда ёқут ҳосил қилувчи минерал) мавжуд бўлган HAT-P-7b экзосайёра рақобатлаша олади. Корунд булутлари ёмғири кўзни қамаштиради.

Юлдузли шамол

Космосдаги энг кучли ва даҳшатли иқлим ҳодисаси бу юлдуз шамолидир. Юлдузли шамол ҳар доим коинотда кезиб юриб, юлдузлар билан “озиқланади”. Айнан у юлдуз массасининг пасайиши ва бузилишини келтириб чиқаради, кейин уни юлдузлараро бўшлиққа суриб қўйиб, шу билан йўқ қилиб юборади.

Ана шундай сирли-синоатли коинот... Бошқа сайёралар ёки коинотнинг кенгликларида яна нималар бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.