Бозор йўли хавфсиз бўлса...

Нарпай тумани ”Мирбозор деҳқон бозори“ катта Ўзбек тракти йўлининг бўйида жойлашган. Йўл серқатнов, машиналарнинг кети узилмайди. Хатирчи тумани томондан бозорга келадиган одамлар учун пиёдалар йўлакчаси бўлса-да, ундан ўтиш йўловчиларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам жиддий хавф туғдиради. Айниқса, бозор кунлари икки томондан келаётган автомобиллар оқими пиёдалар ва ҳайдовчилар учун ўта хатарли тус олади, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган ҳоллар бор. Агар туман ва бозор мутасаддилари 17-умумтаълим мактаби рўпарасидан иккинчи янги автобекат тўғрисига бозорга ўтиш ерости йўлакчаси очиб, атрофи панжаралар билан тўсилиши ҳақида ўйлаб кўрсалар, пиёдалар ҳам, ҳайдовчиларга ҳам қулай бўларди.

Раҳим ИБРОҲИМОВ, Турон маҳалласи фуқароси.