Бу йил Самарқандда қанча иш ўрни яратилади?
2021 йилда вилоятда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида режали лойиҳалар ишлаб чиқилди. Бу йил вилоят бўйича 174 556 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланади.
Шундан янги иш ўринлари яратиш ҳисобига жами 35 969 нафар саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 17 589 нафар, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 876 нафар аҳоли иш билан таъминланиши режалаштирилди.
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш, якка тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига ҳам янги иш ўринлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, вилоятда 6316 нафар аҳолига субсидиялар ажратиш кўзда тутилмоқда. Ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Ёшлар 1+1” дастури, “Ҳар бир оила –тадбиркор” дастури, қишлоқ хўжалигида ёшларга ер майдонлари ажратиш ҳисобига янги иш ўринлари яратилади.