Бугун - 2019 йил 1 февралдан...

• Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади.

• Ўзбекистонга 45 мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим кучга кирди. Бундан ташқари, 76 мамлакат фуқаролари бугундан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга.

• Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, бекор бўлиши, шунингдек, улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинуви имкониятини берувчи ахборот-дастурий комплекси ишга туширилади.