Бугун: Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш бўлади

Самарқанд шаҳридаги Фарҳод қўрғони ва Самарқанд туманининг Бўзи, Навбоғчиён, Хаймар, Равонак, Талибарзу, Андижоний, Шредер, Диёр ва Янги ариқ маҳаллаларида электр қурилмаларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан бугун, 15 ноябрь кун давомида электр энергиясида узилишлар юзага келади.

Ушбу ҳудудларда кеч соат 17:00 гача электр энергияси бериш вақтинча чекланади.

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси маъмурияти мазкур ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Самарқанд ХЭТ” АЖ ахборот хизмати.