"Булунғуртумангаз" корхонасида олиб борилаётган тергов жараёнлари бўйича расмий маълумот берилиши кутилмоқда

2021 йил декабрида "Булунғуртумангаз" вакиллари томонидан тумандаги 2200 нафардан зиёд истеъмолчилардаги маиший газ баллонлар газ тўлдириш важи билан олиниб қайтариб берилмагани ҳақда мурожаатлар пайдо бўлганди.

Мазкур ҳолат кейинчалик “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ҳам тасдиқланди. Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, бугун Самарқанд вилояти ИИБ тергов бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳолат бўйича олиб борилаётган тергов жараёнлари ҳақда журналистларга маълумот берилади.

Тез орада сайтимизда мазкур жиноят иши тафсилотлари билан танишасиз.