Булунғурда йўлда маст ҳолда ётган 20 ёшли йигитнинг устидан “Нексия” босиб ўтди
- 12.09.2020 21:10
- 774
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 5:30 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, олдинда, йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда, чопонга ўраниб ётган пиёда, 2000 йилда туғилган А.Э.нинг устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда 20 ёшли А.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа