Булунғурлик қоидабузарларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 22:30 да Булунғур тумани, Сайилгоҳ кўчасида карантин қоидаларига риоя этмасдан, ниқобсиз юрган фуқаро Ж.Ш.га ИИБ ходимлари ниқобсиз юрганлиги юзасидан ҳолатга аниқлик киритмоқчи бўлганларида уларнинг қонуний талабларини бажармасдан қаршилик кўрсатган.

Шунингдек, 17 апрель куни соат 16:30 да яна бир фуқаро Қ.А. Булунғур тумани, Диёр ўйингоҳида ниқобсиз, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, ИИб ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Булунғур тумани маъмурий суди томонидан ҳуқуқбузар Ж.Ш.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан 15 сутка, ҳуқуқбузар Қ.А.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ш.ТЎХТАЕВ,

Булунғур тумани маъмурий суди раиси.