Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюк физик – скрипкачи, таниқли киноюлдуз - кашфиётчи

Фан ва санъатда буюк кашфиётлар қилишига қарамай машҳур олим ва киноюлдузлар бошқа қобилиятлари билан ҳам ном қозонган.

Масалан, Альберт Эйнштейн скрипка чалишни жону дилидан яхши кўрган. Германияда яшаган вақтида бир куни хайрия концертида иштирок этган. Унинг созандалигидан ҳайратда қолган маҳаллий журналистлар газетада “Альберт Эйнштейн - тенгсиз скрипкачи”, дея бу санъати билан барчани лол қилганини ёзган.
Таниқли физик ушбу газетани анча вақт сақлаб юрган ва дўст-у яқинларига “Мен олим эмас, машҳур скрипкачиман” деб фахр билан кўрсатган.

***

Голливуд фильмларида соҳибжамол аёл тез-тез учрайди. Бу австралиялик актриса Хэди Ламаррдир.
1930-1940 йилларда у АҚШда пайдо бўлди. Аммо киноюлдуз истеъдодли актриса бўлишдан ташқари, фан билан ҳам шуғулланган. У торпедаларни дистанцион бошқариш тизими учун патент олган. Ҳозирги пайтда фойдаланилаётган симсиз тармоқ - Wi-Fi частотаси технологиясини ишлаб чиққан.

Тайёрловчи: Т.Шомуродов.