Буюк одамларнинг ғалатиликлари шунчаки ғайриоддийликми ёки даҳоликнинг ўзига хослигими?
Деярли ҳар бир буюк шахснинг икки қиёфаси бор: буюк ижодкор ва хурмача қилиқлар “уста”си. AdMe.ru машҳур одамлар ҳақида баъзи бир фактларни топди. Бу маълумотлар ғалатилик даҳоларнинг содиқ ҳамроҳи эканлигини исботлаб беради.
Лев Толстой нафақат ҳикоя ва романлар ёзишни, балки бошқалар учун ғайриоддий бўлиб туюлган оёқ кийим тикишни ҳам яхши кўрган. Граф учун ниҳоятда қора машғулот шундай эмасми? У ўзи ясаган оёқ кийимларини дўстлари ва танишларига совға қилиб ҳам турган. Қолаверса, Толстой дала ишлари ва қишга пичан тайёрлаб қўйишни ҳам ўзига муносиб машғулот деб билган.
Машҳур “Ёғду” ва “Бураб қўйилган апельсин” фильмлари режиссёри Стэнли Кубрик ҳаддан ташқари ҳайвонларга меҳр қўйган. Кунларнинг бирида у ойнага урилган асаларини кўриб қолади. Ҳеч ким бу ҳолатга эътибор бермаган бўларди, лекин фақат Стэнли эмас. У ярадор ҳашаротни олиб, ветеринария клиникасига олиб борди.
Машҳур математик ва файласуф Пифагор вегетарианизм асосчиларидан бири бўлса-да, шу билан бирга дуккакли экинларни ёмон кўрган. Нафрати шунчалик кучли бўлган Пифагор ўз издошларига уларга ҳатто тегинишни ҳам тақиқлаб қўйди. Афсонага кўра, у бадхоҳ кишилар оломонидан қочишга мажбур бўлганида олдидан ловия майдони чиққан... У ўз қарашларига қарши чиқа олмасдан, бу майдонни кесиб ўтишдан бош тортган.
Композитор Людвиг ван Бетховен Наполеоннинг сиёсатидан илҳомланиб унинг шарафига симфония ёзган, кейин эса ундан ҳафсаласи пир бўлиб, партитурадан номини ўчириб ташлаган. Бундан ташқари, бастакор ўта тез жаҳли билан ҳам ажралиб турарди. Бир куни томоша залида ўз асарларини ижро этаётиб, икки кишининг пичирлаётганини пайқаб қолган Бетховен асбоб қопқоғини ёпди ва: “Мен бундай тўнғизлар учун ўйнамайман!”, деди. Меҳмонлар қанчалик узр сўрашмасин, мусиқачи спектаклга қайтиб чиқмади.
Француз қўмондони Наполеон иссиқ ҳаммомсиз бир кун ҳам яшай олмас эди, баъзан бир кунда у бир неча марта ванна қабул қилган. Ҳатто ҳарбий экспедицияларда у учун ҳам махсус ванна олиб чиқиларди. Бундан ташқари, унинг вазифалари ваннадаги сув ҳароратини тартибга солиш, совутилган сувга қайноқ сув қуйиб туриш ва Наполеонни яхши ювинганига ишонч ҳосил қилишдан иборат бўлган махсус хизматкори ҳам бўларди.
Ёзувчи Альбер Камю “осмондан тушган” аёлларга уйланишни афзал кўрган. Биринчи хотини ноқонуний моддаларни истеъмол қилган, иккинчиси эса руҳий касалликлардан азият чеккан. Ёзувчининг ўзи ҳам паришонхотир бўлган – бир куни у янги туғилган эгизакларини касалхонага қолдириб чиқиб кетган. Шахсий ҳаётидаги бундай бошбошдоқликка қарамай, Альбер адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган биринчи “оқ танли африкалик” бўлди.
Б. Муҳаммадиева тайёрлади.