"Динамо" бугун Coca Cola Ўзбекистон кубоги учун майдонга тушади

Бугун (28 июнь) Coca Cola Ўзбекистон кубогининг иккинчи саралаш босқичи беллашувлари ўтказилади.

Биринчи босқич саралаш учрашувларида Фарғонанинг «Истиқлол» (0:3) жамоасини мағлубиятга учратган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси футболчилари «Оқтепа»га қарши, “Нефтчи”жамоаси эса “Шўртан” клубига қарши майдонга тушади. Баҳслар соат 18:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар карантиндан сўнг машғулот ўтказиш учун кам вақтга эга бўлганликлари боис саралаш баҳслари 90 дақиқа давом этади. Асосий вақт ичида ғолиб аниқланмаса, қўшимча вақт берилмайди - тўғридан тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Ғалаба қозонган икки жамоа Coca Cola Суперлига кубогининг гуруҳ босқичига йўлланма олади.

Финал ўйини Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Дилшод Ўтамуродов.