Дунё мамлакатларидаги ғалати жиноятлар

Биз оз бўлса-да, чегарадан нимани олиб ўтказиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида тушунчага эгамиз. Бироқ баъзи давлатларда жорий этилган тақиқлар улар тўғрисида хабардор бўлмаган саёҳатчиларга бир қатор муаммоларни келтириб чиқаришга қодир.

Маълум бўлишича, баъзи жойларда диктофон, сақич ёки полиэтилен пакети каби оддий нарсалар учун жиноятчига айланиб қолиш мумкин экан.

Бренд нусхаси эгаси - жиноятчи

За жвачку за решетку? Самые странные преступления в мире

Албатта, санъат асарлари ёки пулларни қалбакилаштириш жиноят ҳисобланади. Бироқ агар Швейцария давлати чегарасини кесиб ўтишда қўлингизда ҳақиқий брендга ўхшаган соатингиз бўлса, у муаммоларингиз сабабчиси бўла олади.
Ўзининг банклари, соатлари ва пичоқлари билан машҳур Швейцария миллий обрўсига путур етказишни истамайди. Шу сабабли мамлакат чегарасини давлат брендига ўхшаш арзон, сохта соатлар ёки пичоқлар билан кесиб ўтмоқчи бўлган кишига 10 минг долларгача йирик жарималар ёки икки йилгача бўлган қамоқ жазоси таҳдид қилади.

Полиэтилен пакетига йўл йўқ!

За жвачку за решетку? Самые странные преступления в мире

Сайёҳлар бор жойда ҳар доим чиқинди ҳам кўп бўлади, уларнинг асосини эса пластик ёки полиэтилен пакетлари ташкил қилади. Сайёҳлар орасида машҳур  бўлган Кенияда чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича қатъий чоралар кўрила бошланди. Мамлакатга пластик ёки полиэтилен пакетларнинг ҳар қандай импортини тақиқловчи қонун қабул қилинди. Ушбу тақиқни бузиш қамоқ жазоси ёки 38 000 долларгача жаримага олиб келиши мумкин.

Сақич – жарима сабабчиси

За жвачку за решетку? Самые странные преступления в мире

Сингапурда сақич чайнаш тақиқиланганлиги тўғрисида ёзган эдик. Бугунги кунга қадар бир қарашда бу зарарсиз нарсанинг нима учун норозилик сабабчиси бўлганлигини айтиш қийин, бироқ сақич саёҳатчига божхонада ҳам, мамлакат ичида ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқариб, қўлланиладиган жарима 100 минг долларга етиши мумкин!
Чегарани кесиб ўтишнинг ягона йўли - бу сақичнинг тиббий жиҳатдан зарурлигини исботлаш йўлини топишдир. Бу ҳам осон иш эмас. Сиз ҳақиқатан ҳам ўзингизга ушбу воситани шифокор тавсия қилганлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатни кўрсатишингиз лозим.

Электроника ҳам шубҳа остида

Корея халқ демократик республикасига саёҳатга чиқмоқчи бўлган киши чамадонидаги барча майда-чуйда электроник асбобларни чиқариб қўйиши керак. У ердаги қонунларга риоя қилиш катта сабр-тоқатни талаб қилади. Гап шундаки, бу мамлакатга киришдан олдин барча электроника, гаджет ва телефонлар божхонада декларация қилинади. Шундан кейин, сизга гид ажратилади.
Йўлбошчингизнинг вазифалари нафақат сизни шаҳар билан таништириш ва мамлакатнинг асосий диққатга сазовор жойларини намойиш этиш, балки сизнинг фаолиятингизни диққат билан кузатишни ҳам ўз ичига олади. Рухсат этилмаган жойда суратга тушиш ёки бирор нарсани диктофон ёки видеога ёзиб олмоқчи бўлган сайёҳ ортиқча гап сўзсиз депортация қилинади.
Қизиқ, бу чоралар мамлакатларнинг ривожланиш ва экологик ҳушёрлигидан дарак берадими? Балки бу маҳаллий ҳокимият вакилларининг эҳтиёткорлигидир? Сиз нима деб ўйлайсиз?

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.