Дунёда энг қиммат нарса нима?

Агар сиз ер юзидаги энг бой одам бўлганингизда миллионларингизни нимага сарфлаган бўлардингиз? Ҳар ҳолда “Тимсоҳ терисидан ясалган соябон ёки олмосдан қилинган мебель жиҳозлари”, деб жавоб бермассиз. Кўпинча етарли миқдорда пул маблағлари бўлса, одамлар бошқаларни ҳайратга қолдирадиган харидлар қилгани тўғрисида қарор қабул қилишади.
Қуйида дунёдаги энг қиммат нарсалар рўйхатини туздик.

Заъфарон (шафран) – рўйхатимиздаги олтиндан арзон турадиган бу зираворнинг 1 грамми – 11 доллар деб қайд қилинган. У асосан озиқ-овқатга таъм, ҳид ва ранг берувчи восита сифатида ишлатилади.

Олтин – шу қадар эгилувчанки, уни ҳатто тикув ипига айлантириб, бир унция (31,1 грамм) олтинни 50 мил (80 километр)дан ортиқроқ масофага чўздириш мумкин. Бу “олижаноб” металлнинг 1 граммининг баҳоси - 56 доллар атрофида.



Платина (оқолтин) - саноат, заргарлик буюмлари ва атроф-муҳит учун жуда катта аҳамиятга эга модданинг 1 грамми - 60 доллар деб белгиланган.



Каркидон шохи кукунига талаб Вьетнамдан келиб чиққан ва 1 грамми 110 долларга баҳоланади.



Плутоний – атом энергиясини яратишда иштирок этадиган радиоактив элементнинг 1 грамми – 4 минг доллар қилиб белгиланган.



Олмос - таркибидаги энг кучли ковалент боғланишлар туфайли энг юқори қаттиқлик ва иссиқлик ўтказувчанлик даражасига эга ва саноатнинг кўп муҳим тармоқларида қўлланиладиган бу материалнинг 1 грамми - 55 минг долларга тенг.



Калифорний-252 – қўлланиш доираси нейтрон рентгенографиясидан саратон касаллагини даволашгача жуда кенг ушбу модданинг нархи 27 миллион доллар.

Антиматерия – оддий антизарралар билан бир хил масса ва хусусиятга эга модда. Назарий жиҳатдан коинот бўйлаб узоқ масофаларга саёҳат қилишда қўлланиладиган бу модданинг баҳоси 6,25 триллион долларга тенг. Антиматериянинг бундай юқори баҳога эга бўлишининг сабаби унинг яратилиши қийинлиги ва билинар-билинмас бебаҳолиги. Ҳозирги вақтда лаборатория шароитида антиматериянинг атиги бир неча атомларигина бир неча дақиқа яшаши мумкин.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.