Дунёда қанча одамнинг интернетга уланишга имконияти бор? Неча фоиз одам тўйиб овқатланмайди?

Ер юзи аҳолиси (тахминан 7,8 миллиард киши)нинг 12 фоизи хитой тилида,5 фоизи испан, 5 фоизи инглиз, 3 фоизи араб, 3 фоизи ҳинд, 3 фоизи бенгал, 3 фоизи португал, 2 фоизи рус тилида, қолган 62 фоизи ўз тилида гаплашади.

Одамларнинг 21 фоизи керагидан ортиқча овқатланади;
63 фоизи истаганича ейиши мумкин;
15 фоизи тўйиб овқатланмайди.
48 фоиз кишиларнинг кундалик яшаш қиймати 2 АҚШ долларни ташкил этади.

87 фоиз одамларда тоза ичимлик суви ичиш имкони бор;
13 фоизида тоза ичимлик суви йўқ ёки ифлосланган сув манбаига эга.

75 фоиз одамларнинг мобиль телефонлари бор;
25 фоизида йўқ.
30 фоиз одам интернетга кириш имконига эга;
70 фоизида интернетга кириш учун шароитлар мавжуд эмас.

33 фоизи насроний;
22 фоизи мусулмон;
14 фоизи ҳинду;
7 фоизи буддойи;
12 фоизи бошқа динга мансуб.
12 фоизи эса диний эътиқодга эга эмас.

26 фоиз киши 14 йилдан кам яшайди;
66 фоизи 64 ёшгача яшайди;
8 фоизи 65 ёшдан ошган.