«Дунёдаги энг катта оила» бошлиғи вафот этди

Ҳиндистоннинг Мизорам штатида дунёдаги энг катта оила бошлиғи сифатида танилган 76 ёшли Зиона Чана вафот этди.
"Чананинг 38 рафиқаси, 89 фарзанди ва 36 набираси бор эди, - деди Бош вазир Мизорама Зорамтханга Twitterда. - Юракда оғриқ билан дунёдаги энг катта оилани бошқарган жаноб билан хайрлашдим. Бактаунг Тлангнуамдаги қишлоқ унинг оиласи туфайли Мизорам штатидаги йирик сайёҳлик марказига айланди", деб ёзади расмий.

Оммавий ахборот воситалари кўпхотинлик ва кўп фарзандлик бўйича рекорд ўрнатган отанинг қандли диабет ва гипертония касаллиги билан оғриганлигини маълум қилди.

Зионлар оиласи маҳаллий аҳоли томонидан Chuuar Than Run, яъни «янги авлод уйи» деб номланган тўрт қаватли уйда яшайди. Уй 100 хонадан иборат. Ушбу кўчмас мулк штатнинг асосий диққатга сазовор сайёҳлик объектидир.