Дунёдаги энг ёш криптомиллиардер Ҳиндистонга 1 миллиард доллар хайрия қилди

Дунёдаги энг ёш криптовалюта миллиардер, Ethereum лойиҳаси асосчиларидан бири Виталик Бутерин коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Ҳиндистонга бир миллиард доллар хайрия қилди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар берди.

Хайрия Ҳиндистон аҳолисига криптовалютада ўтказилган. Уларни COVID-Crypto Relief ва бошқа ташкилотлар қабул қилиб олган.

Ҳиндистон COVID-19 касаллиги ҳолатлари бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

ЖССТ маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 3673802 нафар шахс касалланган,  ушбу касалликдан ўлганларнинг умумий сони 266 207 га етди.