Электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинаётгани яхши. Аммо ушбу хайрли иш бажарилаётган ҳудуд, кўча номи тўғри ёзилиши керак (ахборот таҳрирсиз берилмоқда)
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги “Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари” тўғрисидаги 415 сонли қарорига асосан Самарқанд шаҳрининг Гулобод, Афросиёб, Амир Темур, У.У.Джурақулова, Узбектракт, Рудакий ва Ибн Сино кўчаларида 6-10 кВ кабел электр узатиш тармоқлари реконструкция қилиш ишлари, Садриддин Айни, Пенджекент кўчаларида янги 35 кВ кабел электр узатиш тармоқлари ёткизиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек Самарқанд тумани Конигил масканидаги Эшкак эшиш канали худудида барпо этилаётган “Самарканд СИТИ” атрофидаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинмоқда.
220/110/35/10/6 кВ Чўпон ота подстанциясидан чикувчи 110 кВ Л-Чупон-Ота хаво электр узатиш тармоғини “Самарканд СИТИ”га ўтиш учун қурилаётган йўл ўтказгичи (мост)дан баландрокга кўтириш учун лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, баландлиги 32 метрли 2 дона У-110-1+14 маркали темир таянчлар ўрнатилмоқда”.
Таҳририятдан: Бугун нафақат ҳокимликлар ва бошқармалар, балки акциядорлар жамиятлари, давлат унитар корхоналарида ҳам ахборот, матбуот хизматлари жорий этилиб, уларга масъул ходимлар бириктирилган. Аксарият ахборот хизмати ходимларининг ушбу лавозимга тайинланганига бир йилдан ошган бўлса-да, ҳали-ҳануз айримларнинг вазифасига совуққонлик, масъулиятсизлик билан ёндашаётгани, ўзи яшаб турган ҳудуддаги кўчалар, жой номларини хато қўллаши ажабланарли.
Юқоридаги ахборот “Зарафшон” газетаси, Zarnews сайтига йўлланаётган юзлаб материалларнинг бири. Бир энлик ушбу ахборотда ўнлаб имло хатолар, услубий камчиликларнинг борлиги майли. Аммо “У.У.Джурақулова, Узбектракт, Садриддин Айни, Пенджекент, Самарқанд тумани Конигил масканидаги Эшкак эшиш канали худудида барпо этилаётган “Самарканд СИТИ” каби нотўғри қўлланиш билан боғлиқ ҳолатлар ўзбек тилининг Давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеига эътиборсиз бўлмаган ҳар қандай кишининг энсасини қотиради.