Ўзбекистонда электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди
Ўзбекистонда электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, «Payment Aggregation Systems» МЧЖ томонидан «QIWI Uzbekistan» электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ва «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган.
"Ўрганиш натижасида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари»га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й) кўра, «QIWI Uzbekistan» электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилди", дейилади хабарда.