Эндиликда юридик шахслар ҳам кредит тарихини my.gov.uz дан олиши мумкин
My.gov.uz да йўлга қўйилган хизмат туфайли эндиликда нафақат жисмоний, балки юридик шахслар ҳам кредит тарихи тўғрисида исталган пайтда маълумот олиш имкониятига эга.
Мазкур хизмат орқали кредитнинг қачон, қанча миқдорда ва қаердан олинганлиги, кейин қандай қайтарилганлиги ва бошқа маълумотларни билиш мумкин.
Фойдаланувчига эслатма:
➖Кредит тарихини илк марта бепул олиш мумкин. Пуллик тартиби эса исталганча.
➖Кредит тарихида хатолар бўлса, уларни банк орқали тузатиш мумкин.
➖Кредит тарихини нафақат банк, балки суғурта компанияси, нотариус, суд ёки иш берувчи фуқаро розилиги асосида текшира олади.
➖Кредит тарихингизни билиш учун ҳозироқ my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтинг.