Эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат зоналари бирлаштирилади
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил 25 ноябрда бир қатор таклифлар билдирганди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов томонидан мазкур таклифлар ижроси юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Унга кўра, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини бошқариш маъмурий кенгашлари бир туман, шаҳарда жойлашган кичик саноат зоналарини ягона кичик саноат зона тарзида бирлаштирилади ва кенгайтирилади. Кичик саноат зоналарига ер ажратишда қишлоқ хўжалиги тоифасига кирмайдиган ер участкалари ва зарур инфратузилма-коммуникация тармоқларига эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари танлаб олинади.
Кичик саноат зонасидаги бино-иншоотлар енгил конструкцияли қурилиш маталларидан қурилади. Импорт ўрнини босувчи ва экеспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи лойиҳалар биринчи навбатда зонага жойлаштирилади. Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари оширилиб, лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилиши мониторинги мустаҳкамланади.