Эрон 6 миллиард доллар эвазига АҚШнинг беш фуқаросини озод қилди
- 19.09.2023 10:38
- 37
- Хориж
Эрон ҳукумати мамлакат қамоқхоналарида бир неча йил ўтирган ва гаровга олинган деб топилган беш америкаликни АҚШга қайтарди. Бунга жавобан Теҳрон Жанубий Кореядаги ҳисобларда сақланаётган ўзининг 6 миллиард долларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди.
Битим банклари Эрон маблағларини олган Қатар расмийлари воситачилигида келишилган. Кўчирма тасдиқлангач, тўрт эркак ва бир аёл (улар ҳам Эрон фуқаролари) Вашингтонга етказилган.
Озодликка чиқарилган АҚШ фуқаролари орасида 51 ёшли тадбиркор Сиамак Намози (эрон қамоқхонасида қарийб саккиз йил ўтирган), 59 ёшли тадбиркор Эмад Шарги ва 67 ёшли табиатни муҳофаза қилувчи Морад Таҳбаз (Британия фуқаролигига ҳам эга).
Қўшма Штатлар Эрон расмийлари Вашингтон устидан таъсир ўтказиш учун бу одамларни асоссиз айбловлар билан қамоқда сақлаганини айтиб келади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда халқаро анжуман бошланди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Беҳбудий нега Ҳажга отланган эди?
- Кеча, 17:39
- Мутолаа