Эрон терма жамоасининг собиқ футболчиси Али Дайи ўлим жазосига ҳукм қилинди
“Репорт” хорижий ОАВларга таяниб хабар беришича, ҳужумчи Маҳса Амини ўлдирилишидан кейин ўтказилган намойишларда иштирок этганликда айбланмоқда.
Ҳозирда ҳибсда сақланаётган Дайидан ташқари яна 15 минг киши қатл этишга ҳукм қилингани айтилмоқда.
Октябрь ойи бошида у Саггиз шаҳрида уюштирилган акцияда иштирок этгани учун қўлга олиниб, қамоққа олинган эди.
"Бавария" (Германия) клуби ўзининг расмий сайтида собиқ футболчилари Али Дайи ва Али Каримийнинг тақдиридан хавотир билдирди: "Биз Германиянинг Эрондаги элчихонаси билан боғланиб, қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни билдирдик. Бу масала диққат марказимизда бўлади"
Эслатиб ўтамиз, Эронда 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ҳижобни нотўғри кийгани учун полиция ўринбосари томонидан ҳибсга олинганидан кейин ўлими туфайли сентябрь ойида тартибсизликлар бошланди. Расмий Теҳрон намойишларни бостирди, мамлакат ижтимоий тармоқлар ва интернетга киришни чеклади. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича, камида 185 киши ҳалок бўлган.