Ғаройиб фактлар  

🔹 Нью-Йорк шаҳрининг марказий парк майдони Монако князлигидан икки баравар, Ватикандан ўн баравар катта.

 

🔹 Қундузларнинг терисида овқатланиб олиш учун моллюскаларнинг қаттиқ қобиғини синдирадиган тошларини сақлаб қўядиган чўнтак бор.

 

🔹 Саёҳат қилиш руҳий саломатлик учун фойдалидир, шунингдек, янги жойлар билан танишиш юрак хуружи ва депрессия хавфини камайтиради.

🔹 Тадқиқотга кўра, 1950 йиллардан бери инсоннинг ўртача IQ даражаси тахминан 20 фоизга ошган.

🔹 Каламушлар ва жирафалар туядан кўра кўпроқ сувсиз яшай олади.

🔹 Чаёнлар бир йилдан ортиқ вақт давомида озиқ-овқатсиз юриши мумкин. Бундан ташқари, чаён музлатилиб қўйиб, қайта эритиб юборилса, у тирик қолади.

🔹 Исландияда сизга хизмат кўрсатган официантларга чойчақа бериш, уларни ҳақорат қилиш билан тенг.

🔹 Момиқ пахтани тиш шифокори ихтиро қилган.

🔹 Пуэбло Де Нуэстра Сеньора Ла Рейна Де ЛосАнжелес Де Ла Порцинкула” - бу Лос-Анжелес шаҳрининг расмий номи.

🔹 Дунёда бир соат ичида бутун тарихда топилган олтиндан кўпроқ темир қазиб олинади.

🔹 Тамаки кашандалари чекмайдиганларга қараганда тўрт баравар кўпроқ эрталабдан чарчаганидан шикоят қилишади. Чекувчилардаги эшитиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиш хавфи 70 фоизга кўпроқ.

🔹 Греция миллий мадҳияси 158 мисрадан иборат.

🔹 Денгиз отлари сайёрадаги ягона урғочилари насл берадиган жонзот. Бундан ташқари, улар денгиздаги энг секин ҳаракатланадиган балиқлар ҳисобланади.

🔹 Галапагос тошбақалари 150 йилгача умр кўради, улар бир йил давомида озиқ-овқат ва сувсиз яшаши мумкин.

🔹 Асаларилар ва ариларни итлар каби портловчи моддалар ва гиёҳванд моддаларни қидиришга ўргатиш мумкин. Аксарият асаларилар чарчагунча “Ля” нотасини, чарчаган ари эса “Ми” нотасини ғўнғиллайди.

🔹 Агар ҳар бир сотиб олинган кока-кола шишасиэвазига биттадан дарахт экилса, уч йил ичида Ердаги барча ўрмонлар тикланади.

🔹 Ўқ ўтказмайдиган бронежилетлар, ўт ўчириш мосламалари, автомобиль тозалагичлар ва лазер принтерларни аёллар ихтиро қилган.