"Газель" автомобили 12 нафар йўловчи билан ағдарилиб кетган

Кеча, 31 июль куни соат 11.40 да «102» рақамига Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоссесида “Газель” русумли автомобиль (“Кичик тараққиёт бизнес” МЧЖга қарашли 99 маршрутка) йўл четида турган “Камаз” русумли юк машинасига тўқнашиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

«Газель» автомобилининг ҳайдовчиси тўқнашувга қарамай ҳаракатни давом эттиради, натижада иккинчи марта трейлер билан тўқнаш келади ва ёнбошга ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобусда бўлган 12 нафар йўловчи ва ҳайдовчи жиддий жароҳат олган ва воқеа жойига тез ёрдам чақирилган.

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.