Гигантомания: дунёдаги энг катта объектлар ва маҳсулотлар

Энг катта қовоқ

Япониялик Кодзи Уэно 485,1 килограммалик қовоқ етиштиришга муваффақ бўлди. Фермер икки йил кетма-кет  ғалаба қозониб, ўз рекордини янгилади, шундан сўнг унга муносиб рақиб топилди.

Гигантомания: самые большие объекты и продукты в мире

Дунёдаги энг катта қовоқ 800 килограмм вазнга эга, у АҚШлик Тадд Старрга тегишли.

Дунёдаги энг катта шаҳар

Аҳоли сони бўйича энг катта шаҳар Хитойнинг Шанхай шаҳри ҳисобланади. Ушбу мегаполисда 24 миллиондан ортиқ одам яшайди.

Энг катта карам

Йоркширдаги ярмаркалардан бирида англиялик Жо Атернтон 44 килограмм оғирликдаги қовоқча (кабачки), 30 килограммлик карам етиштириб навбатдаги жаҳон рекордини ўрнатди.

 10 ёшли Кевин Динкел эса Аляскада 42 килограммга тенг карам ўстириб, ўз ғалабаси учун икки минг доллардан кўпроқ пул ишлаб олган.

Дунёдаги энг катта орол

Гренландия дунёдаги энг катта орол бўлиб, уни  Шимолий муз ва Атлантика океанлари ўраб олган. Орол майдони 2 130 800 квадрат километрни ташкил қилади, бу Ердаги иккинчи энг йирик - Янги Зеландия оролидан уч баравар каттадир.

Энг катта бодринг

Суратдаги катта сабзавотлар ишқибози фермер Филипп Валу 7 килограммлик бодринг ўстириб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.

Дунёдаги энг катта денгиз

Тахминий майдони 6-7 миллион квадрат километрни ташкил қиладиган Саргасс денгизи дунёдаги энг катта денгиз ҳисобланади. Бу сув ҳавзаси қирғоқ чизиғи йўқлиги билан ўзига хосдир, шу сабабли уни “Қирғоқсиз денгиз” деб аташади.

Энг катта кўл

Ажабланарлиси, энг катта кўл бу - Каспий денгизи, унинг океанга чиқиш жойи йўқ, шу сабабли у кўл деб таснифланади. Майдони эса 371 минг квадрат километрдан иборат.

Энг баланд шаршара

Тропик минтақада жойлашган дунёдаги энг баланд Анхель шаршарасининг баландлиги 979 метрга тенг.

Энг катта балиқ

Одамлар учун зарарсиз ҳисобланадиган кит акуласининг узунлиги 12 метрга етади.

Дунёдаги энг узун кўприк

Дунёдаги 3 та энг узун кўприкларнинг барчаси темир йўл кўприклари, уларнинг ҳаммаси Хитойда жойлашган. Энг узуни эса 165 километрни ташкил қиладиган Даньян-Кушан виадуки.

 Энг катта кема

Сиғими 65 минг кишига мўлжалланган “Harmony of the Seas” йўловчи лайнери 2015 йилда фойдаланишга топширилган. Круиз кеманинг узунлиги 362 метрга тенг.