Гиламдўзлар имтиёзлардан фойдаланяптими?

✍️ Миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш мақсадида қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади (26.06.2020 й, ПҚ-4759-сон қарор).

❗️У қуйидагиларни экспорт қилишда қўлланилади:

🔹1) ипакдан тўқилган тайёр ёки тайёр бўлмаган тугунли гиламлар ва бошқа тўқимачилик пол қопламалари, ипак чиқиндилардан тайёрланган ип, бундан таралганлари мустасно, синтетик иплар, 5605 товар позициясидан ёки таркибида металл иплар мавжуд бўлган тўқимачилик материаллари (ТИФ ТН коди – 5701 90 100 0);

🔸2) бошқа тўқилган гиламлар ёки бошқа тўқимачилик пол қопламалари, нотафтинг ёки тўпланмаган, тайёр ёки тайёр бўлмаган, шу жумладан «килим», «сумах», «кермани» ва шунга ўхшаш жун ёки ҳайвонларнинг ингичка тукидан қўлда тайёрланган гиламлар (ТИФ ТН коди– 5702 41 900 0);

🔹3) гиламлар ва бошқа тўқимачилик тафтинг пол қопламалари, тайёр ёки тайёр бўлмаган жун ёки ҳайвонларнинг ингичка тукидан қўлда тайёрланган гиламлар (ТИФ ТН коди – 5703 10 000 0).

❗️Қўлда гилам тўқиш (гилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар), ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатига (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242-сон Фармонга 1-илова, 13-банд) кўра қуйидагилар белгиланган:

  • ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисобрақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилади;
  • хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмарка давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида олинган даромад экспорт тушуми ҳисобланмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.