Грузия НАТО аъзоси бўлишга тўлиқ тайёр эканини маълум қилди
Грузия Бош вазири Георгий Гахария, мамлакат НАТО, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда 8 август куни Интерфакс агентлиги хабар берди.
“Бугун Грузия НАТО аъзоси бўлишга тўлиқ тайёр. Бизнинг ҳамкорларимиз буни кўряпти ва қадрлаяпти. Бу жараён ва биз уни албатта охирига етказамиз”, - таъкидлади Гахария.
Грузия ўзининг ҳудудий муаммоларини ҳал қилмасдан Шимолий атлантик альянснинг бир қисми бўла олмаганлигини мамлакат ҳукумати бир неча бора таъкидлаган. 2019 йилда НАТОнинг Грузиядаги Иттифоқлашув офиси раҳбари Розария Пуглиси, Грузия Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларисиз альянсга аъзо бўлиши кўриб чиқилмаслигини маълум қилган эди. НАТОнинг расмий хулосасига кўра, мазкур ҳудудлар Грузиянинг бир қисми ҳисобланади.
Грузия, Европа Иттифоқи ва Шимолий атлантик альянсига 1990 чи йиллардан бошлаб аъзо бўлишга харакат қилиб келади. 2008 йилда Бухарестда бўлиб ўтган НАТО саммитида, Тбилиси эртами кечми НАТОга аъзо бўлиши ҳақида айтилган эди.
2008 йилнинг 8 август куни Жанубий Осетияда қуролли тўқнашув содир бўлди. Ўшанда Грузия армияси ҳудудда назорат ўрнатишга ҳаракат қилган эди. Россиянинг ўша вақтдаги президенти Дмитрий Медведев ҳудудда ҳарбий тадбир бошланганини маълум қилди, шундан сўнг у ерга Россия қўшини киритилди.
Ўша вақтнинг ўзида, Абхазия, Жанубий Осетия, Грузия ва Россия етакчилари вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш тўғрисида режа имзоладилар. Бироздан сўнг Москва, Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида расман тан олди. Грузия Россия билан дипломатик алоқаларни тўхтатди.