Гватемала: Вулқондан чиқаётган лава аҳоли турар жойларига етиб борди

Гватемалада 2 ой олдин Пакайя вулқони отилишни бошлаган эди. Бугунга келиб вулқондан чиқаётган лава оқими деярли 2,5 километрга чўзилиб, 17 минг киши истиқомат қиладиган Сан-Висенте-Пакайя шаҳрига яқинлашди. Бу ҳақда «МИР24» хабар берди.

Таъкидланишича, лава оқими шаҳар атрофида жойлашган маккажўхори, кофе, ловия, авакадо экинларини йўқ қилган. Қутқарувчилар лава кунига 50-60 метр тезликда ҳаракатланиб, энг яқин аҳоли пунктига 1,5 километрга яқинлашганини маълум қилган.

Хабарга кўра, Гватемала ҳукумати лава тураржой биноларига eтиб борса ва фавқулодда вазият юзага келса, аҳоли вақтинчалик ташкил этилган яшаш марказларига кўчирилади.