Ҳаж сафарига отланган кишилар коронавирусга қарши эмлангач, зиёратга киритилади
- 02.03.2021 14:57
- 57
- COVID-19
Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланган инсонларга кичик ва катта ҳаж зиёратлари учун рухсат беришга қарор қилди, дея хабар берди ТАСС.
Бу йил муқаддас зиёратгоҳларга уюштириладиган катта ҳаж июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади.
Ўтган йили пандемия сабабли ҳаж зиёратларида 10 минг киши иштирок этган бўлиб, шулардан 30 фоизи саудияликлар, 70 фоизи Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи чет элликлар бўлган. 2020 йилда хориждан келган зиёратчиларга рухсат берилмади.
Ўтган йилнинг ноябридан бошлаб Саудия Арабистони 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлаган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа