Ҳинд вакцинаси билан эмланганлар орасида ўлим ҳолатлари кузатилди
- 20.01.2021 16:17
- 123
- COVID-19
Коронавирусга қарши вакцина билан эмланган ҳиндистонликлар орасида биринчи ўлим ҳолатлари маълум бўлди: гап икки нафар кўнгилли ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда India Today ёзмоқда.
Умуман олганда, 580 кишида вакцинанинг ёт таъсири - асосан иситма, кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган. Етти киши оғир асоратлар билан касалхонага ётқизилган, улардан иккитаси вафот этган. Расмий хабарларга кўра, эҳтимол улардан бирининг ўлими эмлаш билан боғлиқ эмас. Иккинчисининг вафоти сабаби аниқланмоқда.
Вафот этганлардан бири Ҳиндистоннинг Морадабад шаҳридаги касалхона ходими. У эмланганидан кейин эртаси куни вафот этди.
Ҳиндистонда коронавирусга қарши миллий эмлаш кампанияси 16 январда бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, икки кун ичида 224 мингдан ортиқ одам эмланди. Ҳаммаси бўлиб 30 миллион киши вакцинани олиши кўзда тутилган.