Ҳиндистонда 300 миллиондан ортиқ одам қайтадан карантинга юборилди
- 16.07.2020 09:42
- 104
- COVID-19
Ҳиндистонда бир неча юз миллион одам қайтадан карантинга юборилди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати тезкорлик билан ошиб бормоқда. Бу ҳақда 15 июль куни The Times нашри хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, жами 375 миллиондан ортиқ одамни карантинга юбориш режалаштирилмоқда. Айрим шаҳар ва штатларда пандемия билан кураш олиб бориш учун кучайтирилган чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Масалан, Бихар штати расмийлари аҳолини 15 кунлик қатъий карантинга олди. У ерда, бир кеча-кундузда мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.
Айни вақтда касалланиш сони бўйича Ҳиндистон учинчи ўринни банд этиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, у ерда жами 937 487 нафар касалланиш ҳолати аниқланган. 24,3 минг бемор вафот этган.
Теглар:
Ҳиндистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа