Ҳозир: Байналминал жангчилар Самарқандда учрашди
- 31.01.2019 10:10
- 451
- Самарқанд
Самарқандда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир бошланди.
Дастлаб Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, ҳарбийлар, афғон уруши қатнашчилари Самарқанд шаҳридаги мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйди.
Маълумот ўрнида: 1979-1989 йиллар давомида афғон юртига минглаб ватандошларимиз ҳарбий хизматга ва меҳнатга сафарбар этилган. Унда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудидан ҳарбийлар, милиция, махсус хизматлар ва фуқаролар меҳнат отрядларини ҳисобга олган ҳолда 850 мингдан ортиқ киши иштирок этган.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.
Теглар:
ҳарбий