Ички ишлар ходимларига бўйсунмай қочиб кетган ҳайдовчига чора кўрилди
- 26.03.2020 09:36
- 282
- Жиноят ва жазо
Тошкент шаҳар ИИББ 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси соат тахминан 02:00 да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларда «Оқ Нексия ҳайдовчиси ички ишлар ходимларига бўйсинмай «Тунги капалак» қизларни олиб, қочиб кетди» сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан хизматга жалб қилинган патруль-пост хизмати ходимлари ўз хизмат йўналиши бўйича фаолият юритаётган вақтда, оқ рангли “Nexia” автомобиль эгаси, 27 ёшли А.Х. ички ишлар ходимлари томонидан тўхташ ишораси кўрсатилганига қарамасдан, ўз ҳаракатини давом эттирган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан маъмурия баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашина жарима майдончасига жойланган.