ИИББ жиноятга мойил аёллар рўйхати учун халқдан узр сўради
- 02.08.2019 16:28
- 282
- Ўзбекистон
Тошкент ИИББ интернетда оммага эълон қилинган жиноятга мойил бўлган, хавфли тоифадаги аёллар рўйхати бўйича ўз расмий баёнотини эълон қилди.
Муассаса хабарига кўра, рўйхат хато талқин қилинган. Бунинг сабаби эса, ҳозирда чиндан хатарли тоифага кирувчи хотин-қизлар ва ижтимоий муҳофаза ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг битта рўйхатга тушиб қолганлигида.
Улар битта рўйхатда жамланмаслиги керак эди, фуқароларимизнинг эътирозлари тушунарли, деб таъкидлаган ИИББ матбуот хизмати.
"Йўл қўйилган хатолик ва бунинг оқибатида вужудга келган англашилмовчилик учун узр сўраймиз", - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхат интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шув кўтарган эди.
Теглар:
аёллар ҳуқуқи
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа