Илғор мактаб директорларига 10 миллион сўмлик пул мукофотлари берилди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган вилоят тадбирида битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичи 50 фоиздан 60 фоизгача бўлган мактаб директорларига вилоят ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.
Бу кўрсаткичи 60 фоиздан 100 фоизгача бўлган таълим муассасалари раҳбарларига эса 10 миллион сўмлик пул мукофотларининг сертификатлари берилди.
- 2020-2021 ўқув йилида мактабни тамомлаган 35 ўқувчимдан 21 нафари мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга кирди, - дейди Қўшработ туманидаги 35-мактаб директори Баҳром Бобоназаров. - Хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган битирувчиларимизни ҳам қўшиб ҳисобласак кўрсаткичимиз 96 фоизни ташкил этади. Бугун вилоятимиздаги 1226 та мактаб орасида юқори кўрсатгичга эга бўлиб, касб байрамимизда 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланишимиз бизга янада куч бағишлайди.