Индонезия полициясидаги ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

"Индонезияда пичоқ билан қуролланган эркак полиция бўлимига ҳужум қилди. Шундан кейин у ерда иккита портлаш содир бўлди, оқибатда саккиз киши, шунингдек, ҳужумчи ҳалок бўлди", дейди минтақа полициясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Иброҳим Томпо.

Kompas телеканали маълумотларига кўра, бугун эрталаб Бандунг шаҳридаги полиция бўлими биносига қўлида пичоқ билан эркак кириб келган. Шундан сўнг, эркак портловчи мосламани ишга туширган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳужум содир этганликда гумон қилинган шахс ҳалок бўлган.

Kompas телеканали Томпога таяниб хабар беришича, бир неча полициячи ҳам яраланган.