Иштихонда дарёдан қум-шағал аралашмасини ковлаб олаётган фуқароларга 30 миллион сўмдан ортиқ жарима қўлланилди
- 104
- Самарқанд
Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси ва Иштихон туман давлат инспекторлари, вилоят прокуратураси ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбири ўтказди.
Зарбулоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанида ўтказилган навбатдаги рейд давомида 7 нафар фуқаро томонидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга юклаб бераётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонун талабларига бўйсунмаган ушбу 7 нафар қонунбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 70-моддаси прим 1-қисмига асосан БҲМнинг 90 баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Теглар:
қум-шағал