Жамият ҳаётида маҳаллий Кенгашнинг ўз ўрни бор
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди.
Сессия ишини Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Э.Турдимов бошқарди.
Депутатлар сессия кун ва иш тартибини, котибни тасдиқладилар.
Судлар фаолияти – депутатлар эътиборида
Дастлаб вилоят судининг 2021 йил биринчи ярим йиллигида вилоятда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан суд раиси Олим Ҳайитовнинг ахбороти эшитилди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида вилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2328 нафар шахсга нисбатан 1840 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.
1700 нафар судланганларнинг 414 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 622 нафарига озодликни чеклаш, 477 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 165 нафарига жарима жазоси тайинланган. Барча инстанция судларида кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 200 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган бўлса, 127 нафар шахс суд залида қамоққа олинди. 13 та жиноят иши бўйича 30 нафар шахс оқланди.
Вилоят, туман, шаҳар судлари томонидан олти ойда кўрилган маъмурий ишлари бўйича жами 18 миллиард 43 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.
2021 йилнинг биринчи ярмида фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро, туман, шаҳар судлари биринчи инстанциясида 17291 та фуқаролик ишлари кўрилди. Шундан 13304 та даъво қаноатлантирилди, 2213 таси рад қилинди, 1131 та ариза қонуний асосларга кўра кўрмасдан қолдирилди.
Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 3414 та фуқаролик ишининг 1759 таси қаноатлантирилиб, 1313 таси рад этилди.
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда шаҳар, туманлараро иқтисодий судлари томонидан 6266 та иқтисодий ишлар мазмунан кўрилиб ҳал этилди. Даъвоси қаноатлантирилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 291 миллиард 761 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинди.
Ахборот юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят суди раисидан жавоб олиб, таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
Солиқчиларга депутатлар, жамоатчилик ёрдами зарур
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомовнинг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича бажарилган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботида ҳам вилоят иқтисодиёти билан боғлиқ муҳим рақамлар келтирилди.
Давлат бюджети даромадлари 2021 йил иккинчи чорагида 676,1 миллиард сўмни ташкил этиб, белгиланган 744,2 миллиард сўм прогноз 110,1 фоизга ошириб бажарилган. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар бўйича белгиланган прогноз ҳам ошириб (688,7 миллиард сўм) уддаланган.
Қўшимча резервларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 17071 та тадбиркорлик субъекти онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими билан қамраб олинди. Тамаки ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи 777 та корхонада маркировкалаш тизими татбиқ этилди. Солиқ тўлашдан қочиш схемаларини қўллаётган субъектларни аниқлаш бўйича ўтказилган камерал солиқ текширувлари ҳисобига 4521 та субъектда 145,2 миллиард сўм солиқларни тўламаслик ҳолатлари аниқланди.
Мисол учун, "PAYARIQ-KLASTER" масъулияти чекланган жамиятида 2020 йил ҳисобот даври учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши бўйича ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида бюджетга 1 652,6 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб ундирилган.
Шунингдек, товар моддий бойликларининг инвентаризацияси бўйича ўтказилган сайёр солиқ текширувларида солиқдан қочиш ҳолатлари бўйича 7742,6 миллион сўм молиявий жарималар қўлланилди.
Вилоятда норуда фойдали қазилмалардан фойдаланиш бўйича фаолият белгиланган тартибда ўрганилиб, таҳлил этилиши натижасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 2 август куни “Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур тизимнинг амалиётга жорий этилиши ҳамда солиқ назорати кучайтирилиши ҳисобига бюджетга 12 миллиард сўм қўшимча солиқлар ундирилиши кутилмоқда.
Бошқарма бошлиғи соҳада кузатилаётган муаммолар юзасидан ҳам ахборот бериб, бу борада депутатлар ва жамоатчиликнинг кўмаги зарурлигини таъкидлади. Хусусан, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш соҳасида бугунги кунда 1097 та маҳалладаги 832 мингдан ортиқ солиқ тўловчилар билан ишлашга атиги 141 нафар масъул ходим штат бирлиги мавжудлиги қайд этилди. Иш юкламасининг катталиги сабабли ходимлар ўз вазифасини тўлақонли бажаролмаяпти.
Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида харид чеки берилмаслиги ёки мижознинг ўзи уни талаб қилмаслиги ҳам яширин иқтисодиёт ривожланишига, тадбиркорлик субъектлари орасида носоғлом рақобат муҳити шаклланишига олиб келаётгани таъкидланди.
Шу ва бошқа масалаларда депутатлардан кўмак сўради.
Вилоят бюджетининг аҳволи қандай?
Сессияда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича ҳисоботи ҳам эшитилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий даромадлар 1431,1 миллиард сўмга (109 фоиз) бажарилди. Вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлари эса 100,4 фоизга ижро этилиб, 2679,3 миллиард сўмни ташкил этди. Жумладан, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари учун 1 триллион 519,1 миллиард сўм маблағ молиялаштирилди.
Жорий йил 1 июль ҳолатида вилоятда 129 337 нафар ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчилар бўлиб, ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали 346,7 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди.
Ҳисобот даврида вилоят бюджетида 189,8 миллиард сўм қўшимча маблағлар шакллантирилди.
Маҳаллаларда ечимини кутаётган муаммолар анчагина
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаровнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти