Жомбойда бир корхонага тўртта етакчи давлатнинг замонавий ускуналари келтирилди
- 09.02.2021 14:40
- 162
- Самарқанд
“JOMBOY OIL” масъулияти чекланган жамияти кунига 100 тоннадан ортиқ кунгабоқар, махсар, соя ҳамда чигитни қайта ишлаб, етти босқичда тозалаш қувватига эга.
2020 йилда корхонада 541 тоннадан ортиқ сифатли маҳсулот тайёрланиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди. Корхона энг илғор замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва бу ерни 100 нафарга яқин ёшлар ишламоқда.
Ҳозирда корхонада Туркия, Хитой, Болгария ва Италия сингари етакчи давлатларнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган яна бир линияни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу технология ишга туширилгач, яна 100 та янги иш ўрни яратилади. Бу эса ички истеъмол бозорини сифатли маҳсулот билан таъминлаш ва хорижий бозорларга экспортбоп маҳсулот чиқариш ҳажмини сезиларли равишда ошириш имконини беради.
“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа