Жомбойда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1 триллион 450 миллиард сўмдан ошди
Жомбой туманида 2880 тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда.
2019 йил якунида рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 963 тани ташкил этган бўлса, ҳозир 1170 та тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан давлат бюджетига 1 миллиард 72,3 миллион сўмлик солиқ тўловлари тўланди. 1134 та янги иш ўрни яратилган.
Тумандаги “Қорамўйин” кичик саноат зонасида 2,6 гектар майдонда 4 та ташаббускор томонидан 8,6 миллиард сўмлик гранулали омухта ем ишлаб чиқариш, музлаткичли омборхона ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва болалар кийимлари ва юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқириш лойиҳалари амалга оширилади.
Ҳозир туманда 308 та саноат корхонаси, 304 та ҳудудий корхона фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 триллион 457 миллиард сўмни ташкил этди. Пандемия даврида экспорт имкониятларининг чекланганлиги туфайли 9 ойда "JV MAN AUTO UZBEKISTAN", "UzAuto Trailer" қўшма корхоналари ҳамда “SAMARQAND JOMBOY-SHAROB” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтирган.
Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.