Жомбойдаги миллий табиат боғидан 377 миллион сўмдан кўпроқ кредит қарзи ундирилди
- 16.10.2020 18:10
- 87
- Иқтисодиёт
Бу ҳақда мажбурий ижро бюроси Жомбой тумани бўлими хабар берган.
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор “Зарафшон миллий табиат боғи”дан ундирувчи “Агробанк”нинг Жомбой тумани филиали фойдасига 377 миллион 400 минг сўм кредит қарзини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг қарздор “Зарафшон миллий табиат боғи”дан “Агробанк”нинг Жомбой тумани филиали фойдасига кредит қарзи тўлиқ ундирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!