ЖССТ дунё мамлакатларидан молиялаштиришни кўпайтиришни сўради
- 16.04.2020 22:31
- 63
- Хориж
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти АҚШнинг молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан сўнг кўриладиган зарарларни ҳисоблаб чиқмоқда. Шунингдек, қолган мамлакатлардан молиялаштириш ёрдамини кўпайтиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Женевада ўтказилган матбуот анжуманида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус тўхталди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ташкилотнинг узоқ йиллик ва сахий ҳамкори бўлган.
- Биз уларни шундай бўлишда давом этишидан умид қилиб қоламиз, - таъкидлади Гебрейесус. - АҚШ Президентининг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан афсусдамиз.
Теглар:
ЖССТ