ЖССТ коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони 400 минг нафардан ошганини маълум қилди
- 10.06.2020 22:00
- 50
- COVID-19
Бу ҳақда ташкилот тақдим этаётган кунлик ҳисоботда маълум қилинди.
Ҳисоботга кўра, 10 июнь ҳолатига дунё бўйлаб жами 411277 нафар одам COVID-19 инфекциясидан вафот этган. Шу билан бирга, ЖССТ умумий касалланганлар сони дунё бўйлаб 7244108 нафарга етганини маълум қилди.
Жонс Хопкинс университети тақдим этган маълумотга кўра, вафот этганлар сони 7 июнь куни 400 минг нафарга етган.
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, Европада пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланганлигига қарамасдан, дунёдаги вазият ёмонлашмоқда. Ташкилот мутахассислари айни вақтда хотиржамликка берилиши ниҳоятда салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлашмоқда.