ЖССТ: Пандемия туфайли дунёда қандли диабети бор беморларга ёрдам кўрсатиш икки баробарга камайиб кетди

Коронавирус пандемияси қандли диабет, онкологик касалликлар, юрак қон-томир хасталиклари бор беморларга ёрдам кўрсатилишининг икки баробарга камайиб кетишига сабаб бўлди, деб таъкидлади ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович.

“Дунё кўрсаткичига назар соладиган бўлсак, кўриниб турибдики, қандли диабет хасталиги бор беморларга ёрдам кўрсатилиши 49 фоизга, онкологик ҳасталиги бор беморларга 42 фоизга, юрак қон-томир хасталиги бор беморларга 31 фоизга қисқариб кетган”, дея баёнот берди онлайн-брифингда.

Унинг сўзларига кўра, касалхоналарнинг коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилиш учун ўзгартирилгани ва одамларга тиббий ёрдам олишга имкон бермаётган алоҳидалаш бунга сабаб бўлмоқда.

У мазкур мауммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилаётганини таъкидлади. Хусусан, мазкур беморлар билан шифокорлар ўртасида телефон орқали суҳбатлар ўтказилмоқда ва зарурат туғилган вақтда беморлар, албатта касалхоналарга ётқизилмоқда.