ЖССТ пандемиянинг ўта оғир ойлари кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди

Сўнгги бир неча ой давомида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бутун дунё учун ўта оғир бўлади. 24 октябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедром Аданом Гебрейесус шундай мурожаат билан чиқиш қилди.

Женевада ўтказилган брифингда у дунё бўйлаб COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият ўта хавфли ҳолатга етганини таъкидлади.

Шу билан бирга, ЖССТ раҳбари кўплаб давлатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси кескин кўтарилиб кетганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, воқеанинг бундай ривожланиши давлатлар соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини қулатишга олиб келиши мумкин.

Тедром Аданом Гебрейесус мамлакат раҳбарларини соғлиқни сақлаш тизимидаги бундай қулашнинг, аҳоли ўртасида ўлимлар сони кўпайишининг ва мактаблар ёпилишининг олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди.