Камбағаллар ҳокимлик ғамхўрлиги билан турмушини тўкис қилмоқда
Каттақўрғон туманидаги 69 та маҳаллада 61,7 минг оила истиқомат қилади. Карантин сабабли турли чекловлар ўрнатилгани уларнинг турмуш тарзига қай даражада таъсир қилди? Кам таъминланган оилаларнинг аҳволи нечоғлик кечмоқда?
Бугун туман ҳокимлигининг эътибори ана шу саволларга қаратилиб, пандемия шароитида иқтисодиётда силкинишлар бўлишининг олди олинмоқда.
Таҳлилларга кўра, тумандаги 273 мингдан кўрок аҳолининг меҳнатга лаёқатлилари орасида 11,1 минг нафари доимий иш ўрнига эга эмас. Олиб борилган ўрганишлар давомида 3556 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилган. Турли моддий ва маънавий кўмак беришдан ташқари, меҳнатга лаёқатли, бироқ даромад манбаига эга бўлмаганларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, кабағал оилаларда яшовчи 2316 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандилигини таъминлаш, 2781 нафар фуқарони томорқа ери ёки кооперативда даромад орттиришини йўлга қўйиш ҳамда 1802 нафари кам таъминланган ишсизларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Бугунги кунгача 3264 нафар фуқаро доимий даромад манбаига эга бўлди. Улардан, 2857 нафари жамоат ишларига, 82 нафари вакант жойларга, 265 нафари дала томорқалари - кооперативларга, 60 нафари шахсий томорқасига субсидия ажратилиб, иш билан таъминланди.
Шу билан бирга, туман ҳокими жойларда аҳоли билан бевосита мулоқотлар ташкил қилиб, эҳтиёжмандларнинг рўзғори тўкис бўлиши учун зарур ёрдам чораларини кўрмоқда.
Мисол учун, Мундиён маҳалласида яшовчи Мақсуда Маҳмудовага даволаниш учун моддий ёрдам, ҳовлисига дарвоза ҳамда оғил қуриб бериладиган бўлди. Ушбу оила ҳамда Войрот маҳалласида яшовчи Бўстон Қудратовага соғин сигир берилди. Қорадарё маҳалласида яшовчи фуқаро Наби Эшқуловга ҳам сахоавтпеша инсонларнинг шундай кўмаги ташкил қилиниб, қизини даволатиш учун 9 миллион сўм пул маблағ ажратилди.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.